Тожикистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари М.Шарифзода Ўзбекистон давлат хореография академиясига ташриф буюрди

Тожикистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари М.Шарифзода
Ўзбекистон давлат хореография академиясига ташриф буюрди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда 2023-2024 ўқув йилида Ўзбекистоннинг маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасаларида ўқитиш учун, Тожикистон фуқароларига давлат квотаси ўринларини белгилаш ва ажратиш масалалари юзасидан келишиб олинди.

Ташриф жараёнида ҳурматли меҳмон академияда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan