Олий таълим муассасаларининг миллий рейтингини аниқлаш учун сўровнома 15 августга қадар давом этади

АОКАда ўтказилган брифингда (https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1431969717300744/)Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов ОТМ миллий рейтингини аниқлаш учун иш берувчилар ўртасида ўтказиладиган сўровнома хусусида маълумот берди.

Миллий рейтинг учун баҳолаш кўрсаткичларини шакллантиришда халқаро эътироф этилган агентликлар индикаторларидан ҳам фойдаланиш орқали уларнинг келгусида халқаро рейтинглардан ўрин олишларини таъминлаш мақсад қилинган.

Миллий рейтинг тизими 20 та баҳоловчи индикаторни ўз ичига олади. Шу жумладан иш берувчиларнинг битирувчилар ҳақидаги фикри рейтингдаги энг муҳим индикаторлардан бири ҳисобланади.

Жорий йилда ташкил қилинадиган онлайн сўровнома аввалгисидан фарқли тарзда survey.tdi.uz (https://survey.tdi.uz/eds/login) сайти орқали реал вақт режимида амалга оширилади ва бунда иш берувчи идора ёки ташкилотлар ўзларининг электрон рақамли имзо орқали тизимга кирадилар ва сўровнома тўлдиришади.

 

ИШ БЕРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!!! ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ХОРЕОГРАФИЯ АКАДЕМИЯСИ БИТИРУВЧИЛАРИ СИФАТИНИ БАҲОЛАНГ. СЎРОВНОМАДА ҲАР БИР ТАШКИЛОТ ЎЗИНИНГ ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОСИ БИЛАН ИШТИРОК ЭТАДИ.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan