Ўзбекистон давлат хореография академияси
“Инклюзив таълим: имконияти чекланган болалар ва рақс санъати” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган режага асосан 2022 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон давлат хореография академиясида “Инклюзив таълим: имконияти чекланган болалар ва рақс санъати” мавзусида ўтказиладиган халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжумани(конференция)га таклиф қилади.
Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:
1.Хореография таълими орқали имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш масалалари.
2.Маданият ва санъат муассасаларида имконияти чекланган болалар билан иш олиб бориш амалиёти.
3.Хореография санъатидаги муаммо ва ечимлар.
4.Маданият ва санъат таълимида шахс маънавияти масалалари.
Муаллифлар учун маълумотлар
Конференцияда республикамиз ва хорижий давлатларда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторант ва таянч докторантлар, тадқиқотчилар, ёш олимлар, магистрантлар ҳамда маданият ва санъат соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
Конференциянинг расмий тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Илмий мақолалар қуйидаги талаблар асосида расмийлаштирилиши лозим:
- мақолалар матнлари Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида Тimes New Roman шрифтида, 1,5 интервалда, 14 ўлчамда терилган бўлиб, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг Ф.И.О., асосий иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва илмий унвони ёзилади;
- матндан ҳаволалар тўртбурчак қавс ичида фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами билан берилади (Масалан: [1, 36-б.]). Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнгида берилади. Фойдаланилган адабиётлар камида 2-3 та номдаги адабиётни ташкил этиши тавсия этилади;
- талабга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва қўлёзмаси муаллифга қайтарилмайди;
- муаллиф тақдим этилган мақолаларнинг илмий-назарий ва методологик жиҳатдан асосланганлиги, мақоладаги маълумот ва далилларнинг аниқлиги, тўғрилиги ва кўчирмакашликка йўл қўйилмаганлигига масъулдир;
- мақола ҳажми 5-7 бет, электрон вариантда 2022 йил 10 ноябрга қадар таҳрирдан ўтказилиб, ташкилий қўмитага (90) 972-54-44, (99) 811-26-14 рақамли телефон телеграммига) жўнатилиши лозим. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган мақолалар кўриб чиқилмайди ва тўпламга киритилмайди.
Координаторлар: | Жомонов Равшан Орипович — (90) 326-19-27,
Худойназарова Шаҳзода Турсуновна — (90) 972-54-44, (90) 975-54-44, Тўйчиева Муаттар Абдувоҳидовна — (94) 105-16-46, Аҳмедова Рисолат Баҳодировна — (99) 811-26-14.
|
Электрон манзил: |
gofurov_1967@mail.ru
|
Мақолаларда келтириладиган рақам ва маълумот ҳамда фактлар учун муаллиф жавобгардир.