Санкт-Петербургга ижодий ташриф

Россия давлат саҳна санъати институти таклифига биноан, Ўзбекистон халқ артисти, профессор Гавхар Матёқубова ва академиянинг 4–курс талабаси, “Лазги” Халқаро кўрик-танлови Гран-при совриндори Дилноза Артикова шу йилнинг 27 – 30 октябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрига ижодий сафар уюштиришди.

Ўзбекистонлик санъаткорлар томонидан “Роль ва пластика” номли халқаро илмий-амалий конференция доирасида ўзбек миллий рақс санъатидан “Лазги” рақси ҳаракатлари мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. Дилноза Артикова ижодий анжуман иштирокчиларига “Лазги” Хоразм рақсини юксак маҳорат билан намойиш этди. Истеъдодли раққосанинг бетакрор маҳорати институт талабаларида катта таассурот қолдирди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan